Маст киши гаровга олган аёлни қутқарган милиционер вафот этди

29

Биринчи май туман ИИБнинг №5 шаҳар милиция бўлимининг етакчиси, милициянинг подполковниги Эркин Жаанбаев вафот этди. У бунга қадар фуқаролик никоҳидаги турмуш ўртоғининг рашк сабаб бўйнига пичоқ тақаб гаровга олган аёлни қутқарган.

Бишкек ШИИБнинг ахборот хизматининг етакчиси Улан Жумаков Жаанбаевнинг вафот этганини тасдиқлаб Facebook саҳифасига билдирув ёзди.

"Эркин Жаанбаев вафот этди. Ҳа, гаровга олинган аёлни қутқариб қолган ҳам айни шу мард милиционер", — деб ёзди у.

Дастлабки маълумот бўйича Жаанбаевнинг юраги ушлаб қолган. Яқинларининг айтишича, у аёлнинг ўлимидан қаттиқ хавотирга тушган. Милиционер уч кун ўзига келмай касалхонада ётиб, 28-июнда тунда вафот этган.

Эслатиб ўтсак, 17-июнда Бишкек шаҳрининг Дэн Сяопин преспектида маст киши қўлига пичоқ олиб рашк сабаб хотинини гаровга олган. Бир неча вақтдан кейин Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман ИИБнинг №5 шаҳар милиция бўлимининг етакчиси Жаанбаев маси кишини қўлга олган. Афсуски, уни қўлга олиш вақтида аёл ва милиция ходимлари ҳам жароҳат олган. Уларнинг бари касалхонага ётқизилган. 19-июнда кечаси аёл ўзига келмай вафот этган. У касалхонага оғир аҳволда келгани сабаб, ўпкани сунъий нафас олдирувчи аппаратга уланган. Аммо шифокорларнинг ҳаракатидан натижа чиқмаган.

Гумондор шахс эса қўлга олингандан кейин Биринчи май туман ИИБига олиб келинган. Мазкур факт ҚЖУРга қайд этилиб, барча тегишли экспертиза тайинланган.