Ўш шаҳрида охирги суткада коронавирус 94 кишидан топилди

Сурат: Хамидулло Узаков/Kloop.kg

Ўш шаҳрида 27-июнга келиб коронавируснинг янги 94 ҳолати қайд этилди – уларнинг тўрт нафари шаҳар мэриясининг аппарати ходимлари. Охирги ҳафталарда шаҳарда Covid-19 юқтириб олганларнинг сони кескин ортди.

Шу билан жами Ўш шаҳрида коронавирус 594 кишидан аниқланди. Унинг ичидан тўрт киши вафот этиб, 174 бемор соғайди.

26-июнда коронавирус мэриянинг ходимидан топилган. Шу сабабли бошқа ходимларнинг бари таҳлил топширмоқда. Бундан ташқари коронавирус  муниципал ишхоналарнинг биридан қайд этилиб, унинг иши вақтинча тўхтатилган.