Охирги суткада коронавируc 235 кишидан аниқланди — умумий 4738 ҳолат

364

Республика штабидан билдирилишича, 28-июнга келиб мамлакат бўйича СOVID-19 инфекциясининг янги 235 ҳолати қайд этилди.

Янги ҳолатларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида аниқланди — 107. Чуй вилоятида — 43, Ўш шаҳрида — 33, Ўш вилоятида — 9, Норин вилоятида — 1, Жалолобод вилояти — 15, Иссиқкўл вилоятида — 14, Боткен вилоятида — 13 кишидан коронавирус топилди.

Инфекция янгидан қайд қилинган ҳолатларнинг икки фоизи ташқаридан келган одамлардан аниқланган бўлса, қолгани алоқада бўлган кишилардан топилди.

Айни вақтда 30 бемор соғайиб касалхонадан чиқарилди: Бишкек шаҳри — 15, Чуй вилояти — 2, Ўш шаҳри — 1, Ўш вилояти — 3, Норин вилояти — 3, Жалолобод вилояти — 6.

Қирғизистон бўйича СOVID-19  юқтириб олганларнинг сони 4748га етди. Унинг ичидан 2242 бемор соғайиб, 47 киши вафот этди.

Ҳудудлар бўйича жами бўлиб Бишкек шаҳрида — 1877, Чуй вилоятида — 793, Норин вилоятида — 470, Ўш шаҳрида — 627, Ўш вилоятида — 477, Жалолобод вилоятида — 303, Иссиқкўл вилоятида — 95, Боткен вилоятида — 64 ҳамда Талас вилоятида 42 ҳолат қайд этилди.

Ҳозирда касалхоналарда 685 киши даволанмоқда — уларнинг 20си жонлантириш бўлимида. Ўлка бўйича уй карантинига 1774 киши олинган.

Охирги сутка ичида ўтказилган таҳлилларнинг сони — 4 017. Касаллар билан алоқада бўлган одамларнинг сони 18 623 кишини ташкил қилди.