Коронавирус юқтириб вафот этганларнинг сони 47 кишига етди

375

Республика штабидан 28-июнда СOVID-19 юқтирган яна бир бемор вафот этгани билдирилди. Марҳум Бишкекдаги Республика клиник касалхонасида даволанаётган эди — у 56 ёшда бўлган.

Мамлакат бўйича коронавирус юқтириб вафот этганларнинг сони 47га етди. Уларнинг орасида икки тиббиёт ходими бор.

Қирғизитсон бўйича СOVID-19га чалинганларнинг умумий сони — 4748. Унинг ичидан 2242 бемор соғайиб касалхонадан чиқди.