Қўшиқчи Асел Кадирбекова йўл ҳалокатига учради — у жонлантириш бўлимида

388

26-июнда Бишкек шаҳрининг Медеров ва Тинистанов кўчаларининг кесилишида йўл ҳалокати юз бериб, унда эстрада қўшиқчиси Асел Кадирбекова жабрланди. Воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, Кадирбекованинг машинасини катта тезлик билан бораётган тез чора кўрувчи гуруҳнинг хизмат машинаси уриб кетган.

Кадирбекова ва аварияга учраган яна икки киши Бишкек шаҳар №4 касалхонасининг трамвотология бўлимига етказилган. Касалхонанинг етакчиси Алмазбек Кубатов «Кактус» нашрига қўшиқчининг бош мияси зарар кўрганини ва у «ўта оғир аҳволда» эканини билдирди. У касалхонанинг жонлантириш бўлимида.