Бир суткада 309 кишидан коронавирус аниқланди — бу янги антирекорд

297

Ўтган сутка ичида Қирғизистонда коронавирус инфекцияси яна 309 кишидан топилди — уларнинг 43 нафари тиббиёт ходими. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 27-июндаги брифингда билдирди.

Янги ҳолатларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд қилинди — 118 ҳолат.

Чуй вилоятида — 23, Ўш шаҳрида — 94, Ўш вилоятида — 39, Жалолобод вилоятида — 19, Норин ва Иссиқкўл вилоятларида бешдан, Талас ва Боткен вилоятларида эса уч нафардан бемор коронавирусга чалинди.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган одамларнинг сони 4513га етди — унинг 712си тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами 2212 киши соғайиб, 46 бемор вафот этди.

Ҳудудлар бўйича жами Бишкек шаҳрида — 1670, Чуй вилоятида — 610, Норин вилоятида— 469, Ўш шаҳрида — 594, Ўш вилоятида — 468, Жалолобод вилоятида — 288, Иссиқкўл вилоятида — 81, Боткен вилоятида — 51 ва Талас вилоятида 42 ҳолат қайд этилди.

Бундан ташқари, чет ўлкалардан келган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишида коронавирус аниқланган. Улар Россиянинг Соль-Илецк, Санкт-Петербург ҳамда бошқа шаҳарлардан келган қирғизистонликлар.

Ҳозирда касалхоналарда 628 киши даволанмоқда — уларнинг 12си жонлантириш бўлимида. Ўлка бўйича обсервацияга 1627 киши олинган.

Охирги сутка ичида ўтказилган таҳлилларнинг сони — 3887. Касаллар билан алоқада бўлган одамларнинг сони 17 929 кишини ташкил қилди.