Коронавирусдан яна 3 киши вафот этди. COVID-19 юқтириб вафот этганлар сони 46га етди

44

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 27-июндаги брифингда коронавирус юқтириб олган яна 3 киши вафот этганини билдирди.

Уларнинг икки нафари Ўш вилоятлараро ва Жалолобод вилоят касалхонасида даволанаётган 51 ҳамда 76 ёшдаги аёл кишилар. Учинчи бемор эса — Ахси ҳудудий касалхонасида даволанаётган 74 ёшдаги эркак киши.

Шу билан мамлакат бўйича COVID-19 инфекциясини юқтириб олиб вафот этганларнинг сони 46ни ташкил қилди — уларнинг ичида икки тиббиёт ходими бор.

Қирғизистонда 27-июнга келиб коронавирус юқтиришнинг янги антирекорд кўрсаткичи қайд этилди — 309 ҳолат. Уларнинг 2 212 нафари соғайиб, 628 киши касалхоналарда даволанмоқда.