Қирғизистонда COVID-19га чалинганларнинг сони 1138га етди — янги 21 ҳолат қайд этилди 

385

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус яна 21 кишида аниқланганини хабар қилди. Уларнинг ичидан ўн нафари  — бу бир күн аввал Санкт-Петербургдан келганлар. Вирусга чалинган икки киши Бишкекда, уч нафари Чуй вилоятида ҳамда олти нафари Норинда қайд этилди. Инфекция юқтириб олганлар орасида шифокорлар, юкташувчи машина ҳайдовчилари ҳамда Жазоларни ижро қилиш давлат хизматининг (ЖИДХ) ходими бор.

Охирги бир сутка ичида коронавирус уч шифокорда аниқланиб, яна тўрт нафари шифо топиб касалхонадан чиқарилди. Жами бўлиб, шифокорларнинг орасида коронавирус юқтиришнинг 251 ҳолати қайд этилиб, уларнинг 204 нафари тузалган. 

Кеча 21 бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилган — уларнинг ичидан 11 нафари Бишкекда, иккиси Ўш шаҳрида ҳамда иккиси Ўш вилоятида, уч нафари Баткенда, яна уч нафари Норин вилоятида. 

Мамлакатда юқтириш ҳолатларининг умумий сони 1138га етди. Уларнинг ичидан 14 киши вафот этиб, 804 киши шифо топиб, 320 киши даволанмоқда. Ҳозирда 12 киши оғир аҳволда — олти нафари жонлантириш бўлимида ётибди. 

Вилоятлар бўйича статистика

Жалолобод вилоятида COVID-19га чалинганларнинг сони 153га, Ўш вилоятида 183га, Ўш шаҳрида 119га, Баткен вилоятида 25 кишига етди. 

Чуй вилоятида инфекция юқтиришнинг 101 ҳолати, Бишкекда 307 ҳолати қайд этилган. 

Соль-Илецкдан қайтиб келганлар орасидан коронавирус 58 кишида аниқланган. 

Норин вилоятида инфекцияга чалинганларнинг сони 169 кишига, Иссиқкўл вилоятида 13 кишига етди. Талас вилоятида юқтириш ҳолатлари аниқланмаган.