Молдавановкадаги колониянинг тўрт ходимида COVID-19 аниқлангани тасдиқланди 

336

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев Молдавановкадаги №27 колониянинг тўрт ходимида коронавирус аниқланганини тасдиқлади. Улар ҳозирда Бишкекдаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда ҳамда «коронавирус юқтиришнинг янги ҳолатлари» орасига кирмайди. Уларнинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда. 

Шунга қарамай охирги сутка ичида инфекцияга чалинганларнинг орасида Жазоларни ижро қилиш давлат хизматининг (ЖИДХ) бир ходими бор. Бироқ, кеча давлат хизмати вирус юқтириб олганлар йўқ деб билдирган. 

«ЖИДХнинг идораларида ходимларни COVID-19га текшириш иши давом этмоқда. Бишкекдаги ТИЗО-1, №47, Степное қишлоғининг №2, Новопокровка қишлоғининг №3, Молдовановка қишлоғидаги №27 колониясининг ходимлари, шунингдек ходимлар касалхонасидаги ва поликлиникасидаги 18 тиббиёт ходими текширилди. Жами бўлиб 543 ходим текширилди, барининг ПЧР-таҳлиллари тоза чиқди», — деб келтиради ЖИДХнинг матбуот хизмати сўзларини «Кактус» нашри.

Колониянинг ходимлари орасида вирусга чалинганлар бор бўлиши мумкин деб ОАВлар билдирган. Колониянинг ходими касалхонада ўзи келгани маълум қилинган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг брифингда инфекцияга чалинган ходим касалхонага 12 ёки 13-майда мурожаат қилган деб билдиришган. Усонбаевнинг айтишича, колониянинг ходимлари билан алоқада бўлган одамлардан таҳлиллар олинди.