COVID-19дан тузалганларнинг сони 783га етди 

372
Иллюстратив сурат

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 16-майдаги брифингда коронавирус юқтирган яна 38 бемор шифо топганини хабар қилди. Тузалганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди — 31. Яна беш бемор Жалолобод вилоятида, икки бемор Норин вилоятида касалхоналардан тузалиб чиқарилди. 

Шу билан коронавирус юқтириб шифо топган беморларнинг сони 783га етди — уларнинг орасида 200 нафар тиббиёт ходими ҳам бор.  

Қирғизистонда 16-майга келиб коронавируснинг умумий 1117 ҳолати қайд этилди. Бугунги кунда касалхоналарда 320 киши ётибди — уларнинг тўрт нафари касалхонанинг жонлантириш бўлимида.