Москвада қирғиз муҳожирлар яшаган ётоқхонада ёнғин чиқди 

408

Ижтимоий тармоқларда 15-май куни Россияда муҳожирлар яшаган ётоқхона ёниб кетгани тасвирланган видео  эълон қилинди.  Маҳаллий  ОАВлар ёнғин Москва вилоятининг Ленин ҳудудида бўлганини хабар қилди. 

Дастлабки маълумотлар бўйича ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Аммо бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигидан аниқ маълумот олиш имкони бўлмади.  

Ёниб кетган 400 квадрат метрлик бино қампа бўлгани айтилмоқда, аммо видеони тасвирга олган қирғизистонлик унда Марказий Осийдан борган муҳожирлар яшаб юрганини хабар қилган. 

«Ҳужжатлар тўлиқ [ёниб] кетди. Ҳужжатларни олиб чиқишга қирғиз, тожик, ўзбек хатто руслар ҳам улгурмай қолди», — деб айтган видеонининг муаллифи. 

Видеода ўт ўчириши хизмати ходимлари икки қаватли бино томини ва унинг ёнида турган юк машинасини ўтдан ўчиришга ҳаракат қилаётгани кўринади.  

Шу каби воқеа Москвада 5-апрелда юз берган  — Ўрта Осиёдан борган муҳоижрлар яшаган уйларда ёнғин чиққан. Муҳожирлар коронавирус юқтириб олган беморлар учун юқумли касалликлар шифохонасининг қурулишида ишлаган. 

Фалокат оқибатида Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Қаарман қишлоғининг 39 ёшли турғуни Нурғази Баймурзаев халок бўлган. У билан бирга ишлаганларнинг айтишича, ёнғин чиққанда марҳум ҳужжатларини олиш учун хонага кириб, чиқишга улгурмай қолган.