Жапаров АҚШ давлат котибининг «хорижий агент» қонуни ҳақидаги мактубига жавоб берди

470

Президент Садир Жапаров АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг мактубига жавоб берди. Мактубни 12 февралда президентнинг матбуот котиби Аскат Алагозов Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

Аввалроқ, Блинкен Қирғизистон парламентида кўриб чиқилаётган «хорижий агент» ҳақидаги қонун лойиҳасидан хавотир билдириб, Жапаровга хат йўллаган.

Давлат раҳбари АҚШ давлат котибига икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, у Блинкеннинг мактуби мазмунида «мамлакат ички ишларига аралашиш аломатлари борлигини» қайд этди. 

Жапаров «Нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш ташаббуси парламент аъзолари томонидан кўтарилганини, ундан мақсад «нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини шаффофлаштириш ва тартибга келтириш» эканини таъкидлади. 

«Хорижий давлатлар молиялаган ёки чет давлатлар иштирок этган оммавий ахборот воситаларининг ҳамда нодавлат ташкилотларнинг ишига қанчалик даражада давлат назорати бўлиши керак деган қирғиз давлатининг қонуний манфаатидан келиб чиққан муаммо бор. Гап қирғиз давлати ўзининг мақомига кўра, нодавлат ташкилотларга маблағ қаердан келаётганини, уларни ким ва қайси мақсадда сарфлаётганини назоратга олишга интилгани ҳақида бўлмоқда», — деди у.

Жапаров депутатлар ташаббуси билан қабул қилинган қонун лойиҳаси АҚШда қабул қилинган «Хорижий агентларни рўйхатга олиш тўғрисидаги» қонуннинг (Foreign Agents Registration Act, FARA) концепциясига яқин эканини таъкидлаб, «нима учун сизлар қилсангиз бўлади, биз қилсак бўлмайди» деб савол қўяди. 

Шу билан бирга, президент нодавлат ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг чет эллик ҳамкорлардан молия олиб ишлаётганини қўллаб-қувватлашини ҳамда амалда қўллашини айтди. Аммо уларга нисбатан бир неча талаб бор эканини таъкидлади:

  • Қирғизистон қонунларининг, жумладан Солиқ кодексига риоя қилиш керак.. 
  • Нодавлат ташкилотлар, ОАВлар фаолиятининг шаффофлигини, солиқ органларининг олдидаги ҳисоботини таъминлаши керак. 
  • Жамият, давлат у ёки бу нодавлат ташкилотнинг қайси манбадан молияланаётганини ҳамда у қандай мақсадда сарфланганини билиши керак. 

Жапаровнинг айтишича, мамлакатдаги аксарият нодавлат нотижорат ташкилотлари муносиб ва ​​шаффоф ишламоқда. Унинг фикрича, «чет элдан молиялаштирилган бир неча гуруҳ ва уларнинг баъзи вакиллари грант олувчиларга нотўғри маълумот тарқатмоқда».

«Ўзларининг “қийинчиликлари” ва “таъқиб қилинаётгани” ҳақида айтиб фирибгарлик қилиб, нотўғри маълумот берганлар чет эллик ҳомий ташкилотларни адаштириб, АҚШнинг ва Евросоюз давлатларининг солиқ тўловчиларининг пулларини шунчаки сарфлашмоқда. Шу сабабли мен АҚШнинг давлат ташкилотлари молиялаган нотижорат ташкилотларнинг камида охирги 10 йиллик моддий воситаларини қандай ва қаерда фойдаланганига аудит ўтказишни таклиф қиламан», — деб ёзди президент. 

Жапаров мамлакатда «инсон ҳақлари ва эркинлиги қонун билан мустаҳкам ҳимоя қилинаётганини ўз кўзи билан кўриб кетиш» учун АҚШнинг давлат котибини Қирғизистонга чақирди. 

«Биз тенг ҳуқуқли ҳамкорликни қувватлаймиз ва барча давлат, халқаро ҳамкорлар, жумладан АҚШ билан ҳам биргаликда ишлашга тайёрмиз деб таъкидлайман. Фақатгина менинг бир илтимосим бор — мамлакатимизнинг ички ишларига аралашманглар», — деб мактубни якунлади Жапаров. 

Блинкеннинг мурожаати 

АҚШнинг давлат котиби Жапаровга йўллаган хатида «Хорижий агент» қонунини қабул қилиш халқнинг соғлиғини сақлашга мурожаат қилиш ва билим олиш ҳуқуқига хавф туғдиришини таъкидлаган

«Қонун ҳозир ҳолатида ҚР фуқароларининг АҚШ ҳукуматининг ва халқаро ҳамкорларининг қўллови билан нодавлат ташкилотлар тарафидан амалга оширилиб дастурлари орқали соғлиқни сақлаш ва таълим бериш каби муҳим хизматларни олиш ҳуқуқига хавф яратади», — деб ёзган хатда Блинкен. Шунингдек у агар бу қонун қабул қилса, айрим Америка ташкилотлари Қирғизистондан чиқиб кетиши мумкин эканини таъкидлаган. 

Давлат котиби Жапаровнинг «кучли ва ривожланган республика қуриш» ҳақидаги қарашларини қўллашини, аммо мазкур қонун қабул қилинча Қирғизистонда «иқтисод, соғлиқни сақлаш ҳамда тоза энергия манбалари соҳасидаги» халқаро дастурларнинг қўллови камайиб кетиши мумкинлигини қўшимча қилган.