Тўқтоғулда 27 ёшдаги аёл саройда осилган ҳолда топилди

458

Жалолобод вилоятининг Тўқтоғул туманида 27 ёшдаги аёл саройда осилган ҳолатда топилди. Бу ҳақда «Клооп»га 9 февралда Жалолобод вилоят ИИБдан билдиришди.

Милиция «аёл 6 февралда соат 20:30 чамасида номаълум сабаблар туфайли ўзи яшаган уйдаги саройнинг ичидаги ёғоч устунга ипга бўғилиб вафот этган» деб маълумот берди.

Воқеа Тўқтоғул туман ИИБда қайд этилиб, текширув ишлари бошланган.

«Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинлан, лекин қариндошлари жасадни экспертизадан ўтказишдан бош тортишди. Акт тузилди», — деб айтилади маълумотда.

Аёлнинг ортида бир боласи қолди.

Ҳозирда ишнинг сабабларини аниқлаш учун тергов ишлари олиб борилмоқда.

2022 йили Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида 29 ёшдаги аёл уйидан осилган ҳолда топилган. Марҳумнинг яқинлари бунга қайнонаси айбдор эканини билдиришган.

2023 йили Бозорқўрғон туман суди марҳумнинг қайнонаси «Ўзини-ўзи ўлдиришга етказиш» моддаси билан айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ жазони енгиллаштириб, уч йиллик пробация назоратига алмаштирган.