Аскат Алагозов президентнинг номидан ёлғон маълумот тарқатганларга ишонмасликка чақирди

406

Президентнинг матбуот котиби Аскат Алагозов давлат раҳбари номидан, ижтимоий тармоқда ёлғон билдирув тарқатганлар борлигини билдирди. Алагозов 9 февралда халқни бундай фирибгарларга ишонмасликка чақирди.

Президентнинг матбуот хизмати тарқатган сурат.

«Ижтимоий тармоқда номаълум фирибгарлар президентнинг видеосидан фойдаланиб, овозини сохталаштириб, қанақадир тижорий лойиҳаларда иштирок этишга чақирган видеолар тарқатилаётганини хабар қиламиз. “Оз пул ўтказиб, қисқа муддатда бойиб кетсанг бўлади " деган шубҳали билдирувлар ёлғон маълумот эканини таъкидлаймиз», — деб огоҳлантирди у.

Шунингдек, Алагозов шубҳали билдирувлар қурбони бўлмаслик учун маълумотни расмий манбалардан аниқлашни илтимос қилди.

Бунгача ижтимоий тармоққа биринчи хоним Айул Жапарованинг номидан «пул тарқатилаётгани» ҳақида билдирувлар эълон қилинган. Ўшанда Президентнинг матбуот хизмати маълумотни инкор этиб, халқни унга ишонмасликка чақирган.

Муаллиф: Нурпаяз Абитов.