Ўшда эгизак қизларини калтаклаган 21 ёшли аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум этилди

440

Ўш вилоятининг Аравон туманида икки яшар эгизак қизларини калтаклаган 21 ёшли аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Турмуш» нашрига Аравон туман меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция бўлими маълум қилди.

Айбланувчи. Сурат: Ўш ички ишлар бошқармаси.

Маълумотларга кўра, 7 февраль куни Аравон туман суди айбланувчини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор чиқарган.

«Айбланувчига нисбатан қўзғалган жиноят иши — «Уриб-калтаклаб қийнаш» моддаси бўйича жиноят иши бўйича пробацион назорат қарори қабул қилингандан сўнг судланувчи суд залидан озод этилди», — дея хабар берди туман миграция бошқармаси. Шунингдек, улар болалар ҳозирда оталарининг қўлида эканлигини ва уларнинг аҳволи яхши эканини қўшимча қилишди.

Унинг доимий яшаш жойи борлиги сабабли, 26 январь куни уй қамоғига чиқарилган.

Аввалроқ Ўш вилоятининг Аравон туманида яшовчи 21 ёшли шахс икки яшар эгизак қизларини калтаклагани акс этган видео интернетга тарқалгач, икки ойга ҳибсга олинган эди. Аёлнинг айтишича, у бундай қадамга «болалари сийиб қўйгани учун» борган.

Айбланувчи қайнонаси ва турмуш ўртоғининг акалари томонидан руҳий босимга учраганини айтган. У, шунингдек, эрининг оиласи томонидан «босимлар сабаб асабийлашиб,  ғазабини эгиз қизларидан чиқариб юрганини ва қайнонани болаларига зўравонлик кўрсатиб келганини» таъкидлаган.

Муаллиф: Мирзайим Кочкорбаева