Жалолобод вилоятининг Новкен қишлоғининг турғуни «Хундай Портер» машинасини бошқара олмай аварияга учради. У машинасига 11-синфнинг ўқувчиларини солиб олиб Қора-Булоқ яйловига кетаётган бўлган.
Ҳалокатдан бир ўсмир ҳалок бўлди, уч ўқувчи жароҳатланиб Новкен туман касалхонасининг жарроҳлик бўлимига ётқизилди.
«Спутник» нашри телеграмм каналига юклаган видеода машинанинг олдинги ва орқа тарафлари эзилиб, қолган қисмлари сочилиб кетганини ва синиб кетган гитара мусиқий асбобни кўриш мумкин.
Жалолобод вилоятининг йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш бўлимидан билдирилишича, воқеа 6-май куни бўлган. Новкен туманининг №7 Торогелдиев мактаби ўқувчилари бораётган машина Қир-Жон қишлоғида йўлнинг четига чиқиб оғдарилиб кетган.
Жалолобод ЙХХТМдан ўқувчилар дам олиш учун кетаётган бўлиши эҳтимоли айтилди. Ҳозирда воқеа бўйича текширув ишлари ўтказилмоқда.