Бюджет тармоғида ишлаганларнинг маоши бир ҳафтага кечикиши мумкин — Бишкекнинг вице-мэри

363

Бишкекнинг вице-мэри Алмаз Бакетаев билдиришича, бюджет тармоғида ишлаганларнинг меҳнат ҳақлари бир ҳафтага кечишики мумкин. Унинг айтишича, уларнинг маошларини таъминлашда «риск мавжуд».

«Бугунги тўловлар, балки бир ҳафтага кечикиши мумкин. Бугунги сўзлашувлар бўйича ҳукумат тарафидан ёрдам кутмоқдамиз. Асосан ўқитувчиларга», — деди у.

Карантин ва  коронавирусга қарши курашиш бўйича қабул қилинган чоралар сабабли Бишкек мэрияси тарафдан режалаштирилган харажатларнинг бир қисмини умуман қисқартиришга тўғри келади. 

Бакетаевнинг айтишича, бюджетнинг сарфланган барча моддалари бажарилади, улар эса Бишкекни режалаштирилган бюджетинининг 50% кўпини олади — қиймати 10 млрд 98 млн сомдан ортиқ. Қолган тадбирлар ва чиқимлар қисқартирилади. 

Бюджетга 900 миллион сом тушмай қолди — бундан ҳам кўп тушмай қолиши мумкин. 

«Бугунги кунда бўлаётганлар ҳисобга олиб, бюджетга бир ярим млрд сом қийматида маблағ тушмай қолиши мумкин экани ҳисобланди», — деди Бакетаев.