Ижтимоий тармоқларда Бишкекнинг жанубида, «Ынтымак» паркининг ёнида олинган видел тарқади. Видеодан милиционер болани туртганини ва юзига урганини, бола кетмоқчи бўлганда унинг кийимидан тортқилаганини кўриш мумкин. Милиционер пиёдани кетишига йўл қўймай нимадир деётган, кейин бу воқаени четдан кузатиб турган бир киши келиб, уларнинг ёнида туриб қолган.
Видеони кўчанинг қарши қисмида турган одамлар олган. Комендатурадан видео бўйича хизмат текшируви бошланганини билдиришди.
«Мазкур факт бўйича хизмат текшируви бошланди, унинг натижаси ҳақида қўшимча хабар қиламиз», — деб билдирди Бишкек ШИИБининг матбуот хизмати етакчиси Улан Жумаков.