Қирғизистонда коронавирус яна 11 кишидан аниқланди — жами 906 ҳолат

423

Ўтган кеча-кундуз ичида Қирғизистонда коронавирус инфекцияси яна 11 кишидан топилди — уларнинг икки нафари тиббиёт ходими. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 8-майдаги брифингда билдирди.

Бишкекда 5, Чуй ҳамда Жалолобод вилоятларида учдан ҳолат қайд этилди. 

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 906га етди — унинг 226си тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами 650 киши шифо топди, ўн икки бемор вафот этди. 

Коронавируснинг энг кўп ҳолати Ўш вилоятида қайд этилди — 285, унинг 113чи Ўш шаҳрида аниқланди. Бишкек мазкур кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда келади  — 262 ҳолат.

Жалолобод вилоятида эса 135, Норин вилоятида 115, Чуй вилоятида 81, Баткен вилоятида 18, Иссиқкўл вилоятида ўн ҳолат қайд этилган — бу  ҳудуддаги барча беморлар шифо топган. Талас вилоятида эса коронавирус юқтирганлар умуман қайд этилмаган. 

Ҳозирда касалхоналарда 244 киши қолмоқда. Уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда — олти нафари жонлантириш бўлимида. Ўлка бўйича обсервацияга 1250 киши олинди. 

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 4112ни ташкил қилди — уларнинг бари тиббий назоратга олинган. Шунингдек ўтган кеча-кундуз ичида 2081 таҳлил ўтказилди.