Коронавирусдан яна 13 бемор шифо топиб касалхонадан чиқарилди 

363

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 8-майда маълум қилишича, мамлакатда охирги кеча-кундуз ичида яна 13 бемор коронавирусдан шифо топди. Даволанишдан кейин уларнинг коронавирусга топширган таҳлиллари терс натижа кўрсатиб, беморлар касалхонадан чиқарилди.

Бишкек ва Ўш шаҳарларида олтидан, Норин вилоятида бир бемор коронавирусдан шифо топди. Шу билан тузалганларнинг сони 650 нафарга етди. 

Қирғизистонда 8-майга келиб коронавируснинг янги 11 ҳолати қайд этилди — жами бўлиб 906 ҳолат. Касалхоналарда 244 киши ётибди  — уларнинг ўн иккиси оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига олти бемор ўтказилган.