Ўзбекистон Баткендаги шифокорларга 500 ҳимояланиш либосини берди 

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Алишер Абдрахманов билан Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятининг етачиси Шухрат Ғаниев учрашди. Сўзлашувлар натижасида қўшни давлат Баткен вилоятига 500 ҳимояланиш либосини берди. Коплектнинг ичида юз ниқоби, кўзойнак ва ҳимояланиш костюми бор. 

Бу  комплект формалар вилоятдаги соғлиқни сақлаш ходимларига ва санитария-карантин назорат постларидаги ходимларга берилади. 

Ҳукуматнинг Баткендаги вакиллигининг матбуот котиби Чолпон Бердиқулованинг айтишича, Баткен, Лайлак ва Қадамжой туманларидаги тику цехларида ҳам ҳимоя кийимлари ва юз ниқоблари тикилаётганини таъкидлади. 

Унинг айтишича, бунга қадар Фарғона вилоятидан 2600 дона қаватланган тиббиёт марлиси ва 1 тонна  400 килограмм дезинфекциялаш воситаси олиб келинган. 

Қирғизистонда коронавируснинг умумий 14 ҳолати қайд этилди — уларнинг саккизи Сузоқ туманида, учи Ўш вилоятининг Новқат туманида, бири Баткен туманида ва иккиси Бишкек шаҳрида.