Покистонда қирғизистонликдан коронавирус аниқланди 

533

Қирғизистоннинг ТИВи Покистонда 57 ёшдаги қирғизистонликда коронавирус аниқланганини хабар қилди.

«Дастлабки маълумотлар бўйича, у бошқа яна тўрт қирғизистонлик билан бирга Покистон ҳудудига даъватга келган. Бу фуқаролар консуллик рўйхатига туришмаган, Қирғизистоннинг Покистондаги элчилигига ёрдам сўраб мурожаат қилишмаган», — деб билдиришди вазирликдан. 

Касаллик юқтирган қирғиз фуқароси ҳозирда Исломобод шаҳрининг PIMS (Pakistan Institute of Medical Sciences) касалхонасида, қолган тўрт киши карантинга жойлаштирилган. 

«Қирғизистоннинг Покистондаги элчилиги Исломобод шаҳрининг маъмурияти ва ҳуқуқ тартибот органлари билан доимий алоқада турибди», — деб айтишди муассасадан. 

Бунга қадар покистонлик журналист Омар Крейши ижтимоий тармоқларда «Таблиғи Жамоат» харакатининг аъзосида, аниқроғи Исломободнинг масжидида юрган Қирғизистон фуқаросида коронавирус учун тест ижобий чиққанини билдирган.

«Маҳаллий амалдорлар айтиб беришича, масжиднинг ҳукумати у вирус юқтириб олганини билишган ва у бошқа одамлар билан алоқа қилмаслиги учун ҳнч нарса қилишмаган», — деб ёзган журналист.