Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 16 кишига етди

Ҳукуматнинг штаб-квартираси 23-март соат 16:00га келиб Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 16га етди. 

Янги касаллик юқтирган икки киши Ўш вилоятининг Новқат тумани турғунлари. Беморлар ҳудуддаги касалхонанинг  инфекция бўлимида даволанишмоқда. Улар ҳам умрадан 13-мартда келгани айтилди. 

Вазирлик ҳозирда улар билан алоқада бўлган одамларнинг рўйхатини аниқламоқда.  

Шу билан Қирғизистонда коронавируснинг умумий 16 ҳолати қайд этилди — уларнинг саккизи Сузоқ туманида, беши Ўш вилоятининг Новқат туманида, бири БАткен туманида ва иккиси Бишкек шаҳрида. Уларнинг 15 нафари Саудия Арабистонидаги умрадан келишган, бир киши эса Франциядан. 

Қирғизистонда 22-мартдан бошлаб фавқулодда вазият режими киргизилган. Шу сабабдан коронавируснинг олдини олиш мақсадида ҳудудларга санитария-карантин постлари қўйилиб, карантин режими киритилган.