ЖССТ: Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишга бир йилдан кам бўлмаган вақт кетади 

Республика штабидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб коронавирус инфекциясига қарши вакцинани ишлаб чиқишга ва уни синашга бир йилдан кам бўлмаган вақт кетади деб билдиришди. 

Мазкур маълумотни ЖССТнинг Вафқулодда вазиятлар бўйича директори Майкл Райан Би-Би-Сининг «Эндрю Марранинг Шоуси» теледастурида хабар қилган. 

«Дунёда ҳозир коронавирусга қарши 20дан ортиқ вакцина ишланмоқда. Унинг ичида Америка вакцинаси синовлардан ўтказилмоқда. Яқин орада мутахассислар нуклеин кислотасининг асосида ясалган бир неча препаратларни ҳам синовдан ўтказа бошлайди», — деб айтган Райан.

Қирғизистонда коронавируснинг умумий 14 ҳолати қайд этилди  — уларнинг саккизи Сузоқ туманида, учи Ўш вилоятининг Новқат туманида, бири Баткен туманида ва иккиси Бишкек шаҳрида.