Қоидасиз кураш бўйича спортчи Тологон Рахманберди ўғли президент Сооронбай Жээнбековга 14-февраль куни тунда видео мурожаат қилди. Унда у Ўш шаҳар қўмитасининг етакчиси Қилич Саркарбаев уни тўппонча билан оёғига отганини тасдиқлаб, «Саркарбаев касалхонага Мунарбек Раимбеков билан келиб ариза ёзсанг ўлдирамиз» деб қўрқитганини айтмоқда. Унинг мурожаатини Ўш божхонасининг ходими Эмилбек Кимсанов фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган.
Мунарбек Раимбеков Қорасув туманининг Савай қишлоқ ҳукуматининг бошчиси. Унинг ҳозирги фамилияси Сайпидинов. У жамоатчиликнинг хотирасида Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг суратини иш кабинетига илиб олгани билан қолган.
Шунингдек Рахманберди ўғли «Матраимовлар оиласидан қўрқиб яшаб қолдик, Ўшда яшаш қийин бўлиб қолди» деб билдирган. Бундан ташқари спортчи Кимсанов билан унга «иш қўзғалиб яна қаматамиз дейишаётганини хабар қилиб, бу бўйича чора кўришни» илтимос қилган. Аммо улар кимлар эканини аниқ айтмаган.
«Ҳурматли Сооронбай Шарипович, биз бугун қандай қонунсиз мамлакатда яшаётганимизни тушунмай қолдик. Ўшда, жанубий ҳудудда Матраимовларнинг оиласидан, Матраимовларнинг кланидан қўрқиб яшаб қолдик […] Энди уч-тўрт ой ўтгандан кейин шундай ҳасса билан ўзим зўрға юрганимда Нурбек Раимбеков беш-олти боласи билан мени уриб кетишди», — деган Рахманберди ўғли мурожаатида.
Кимсанов билан «Клооп»нинг журналисти фейсбук орқали боғланганда мамлакатдан чиқиб кетганини айтиб, изоҳни кейинчалик беришни ваъда қилди.
Материал эълон қилингунга қадар Саркарбаев, Нурбек Раимбеков, Мунарбек Сайпидинов ва Матраимовларнинг оиласи билан боғланишнинг имкони бўлмади.
Қорасувдаги отишма
Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси ва ОАВлар Ўш мэриясининг амалдори Қилич Саркарбаев 2019 йилнинг 22 сентябрида спортчи Тологон Рахманберди ўғлини фикр келишмовчилиги сабаб тўппонча билан отиб юборганини билдиришган. Воқеа Қорасув туманининг Фурқат қишлоғида бўлган. Мазкур факт «Соғлиққа жиддий зарар етказиш» моддаси билан расмийлаштирилиб судгача текширувга олинган.
Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага етказилиб, сонига ўқ теккани аниқланган. Кейинчалик Рахманберди ўғли Саркарбаев билан ака-укадек эканини айтиб, тўпонча билан ўзини ўзи отиб олганини билдирган. Кейинчалик Саркарбаев ҳам спортчини отмаганини хабар қилган. ИИВ бу ишни ўрганмоқда.