Активист Улан Усойун Ўш шаҳрида таҳдидлар бўлганини айтиб чиқди

452

Жамот фаоли Улан Усойун, тадбиркор Данияр Аманалиев ҳамда юрист Азизбек Ашуров Ўш шаҳрида 13-февралда «Валить нельзя остаться» исмли семинар ўтказишган.

Улан Усойуннинг айтишича, тадбир бошланиши арафасида аёллар билан келган йигитлар гуруҳи уни ташқарига чақириб «Ўшдан чиқиб кетинглар» деб қўрқитишган. Шунингжек улар провакация қилишга уринишганини айтиб, милицияга ариза ёзишини билдирди.

«Тадбир тугагандан кейин номаълум йигитлар қатнашганларни тадбирнинг юриши ҳақида, нималар айтилганлиги ҳақида сўроқ қилиб, нимага келдинглар деб қўрқитибди. Уйларига кетаётганда ҳар кимнинг орқасидан машина тушибди», — деди Усойун.

Ўш шаҳар милициясининг матбуот хизмати фаолдан ариза тушмаганини хабар қилди. Аммо милиция воқеа бўйича ОАВларга маълумот берган одамларнинг айтганларини текшира бошлади.

Улан Усойун Бишкекда ўтган коррупцияга қарши «Re:акция» тинчлик митингининг уюштирувчиларидан бири. Ўша куни у акциянинг модератори ҳам бўлган.

«Re:акция»нинг биринчи митинги 2019 йилнинг ноябрь ойида уюштирилган. Бу митинг «Клооп», «Азаттык» ҳамда OCCRPнинг Қирғизистондан чиқариб кетган деярлик 700 млнг доллар ҳақида ҳамкорликдаги суриштирувига нисбатан жамоатчиликнинг реакцияси бўлган. Митингга келган юзлаган одамлар ҳукуматдан божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қамашни ҳамда «реал реформалар»ни талаб қилган.

Райимбек Матраимов бу суриштирувнинг фигурантларидан бири бўлган — суриштирувда маълумотчи бўлган тадбиркор Айэркин Саймаитининг айтишича, Матраимов божхонадаги коррупцияни ҳимоя қилиб, унга кўра яширин карго империяси юз миллионлаган доллар даромадга эга бўлган. Матраимов ўзи унга нисбатан туҳмат бўлаётганини билдириб келади.

Суриштирув чиққандан кейин Матраимовларнинг оиласи «Клооп», «Азаттык», «24.kg» ва журналист Али Токтакуновни судга бериб, умумий 60 миллион сом компенсация талаб қилишди. Бунинг сабабидан ўтган йилнинг 18-декабрида «Re:акция»нинг иккинчи митинги ўтган. Митинг иштиркочилари ОАВга босим ўтказишни тўхтатишга чақиришган.

Кейинчалик Матраимовлар 24.kg нашрига қўйган 15 млн сом даъвосидан бош тортишди. Матраимовларнинг адвокати Канатбек Азизнинг айтишича, нашр «далилларнинг йўқлигини тан олиб», ўз ихтиёри билан ариза чиқаргани билан боғлиқ. Аммо мазкур нашр суриштирув ўтказмаган, фақатгина ўз сайтида эълон қилган.

Муаллиф: Сезим Толомбай қизи