15-февралдан бошлаб вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномалари яроқсиз бўлиб қолади

654

Давлат рўйхатга олиш хизмати вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномаларини яроқлилик муддати тугаётганини хабар қилди. Уларни доимий қўлланилувчи гувоҳномага алмаштириш лозим  — акс ҳолда жарима солина бошлайди.

«ҚР Жазо кодексини 122-моддасининг биринчи қисмига кўра, чоралар кўрила бошлайди. Бузиш учун жарима — 1000 сом. Шунингдек автомобиллар жарима ҳудудига киргизила бошлайди», — деб билдиришди ЙХХНББдан.

ДРХдан вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш бланкларнинг тугаб қолишига боғлиқ мажбурий чора бўлганини таъкидлашди.

«Июнда ДРХнинг бланклари тугаб қолган. Шу сабабли ҳайдовчиларга вақтинча гувоҳномалар берила бошлаган. Вақтинчалик гувоҳномаларнинг яроқлилик муддати 2019 йилнинг 31-декабри билан чекланган. Аммо навбат кутишларнинг кўплиги сабаб хоҳловчилар уларни алмаштиришга улгуриб қолиши учун гувоҳноманинг яроқлилик муддатини 15-февралгача жилдириш қарори қабул қилинган», — деб хабар қилишди ДРХдан.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг маълумотига кўра, янги русумдаги гувоҳномаларнинг дизайни яхшиланган, шунингдек материалнинг сифати юқори бўлгани билан фарқланади. Янги гувоҳномалар поликарбонатдан қилинган ва пластикдан қилинган ҳайдовчилик гувоҳномаларга нисбатан пишиқ.

Муаллифлар: Элана Батирбекова, Алтинай Молдогазиева