«Шуни сайлайсизлар». Ўшдаги сайлов учун талабаларни шаҳарга рўйхатга олиш харакати бўлмоқда

516

Ўшда 12-апрелда шаҳар кенгашига сайлов бўлиб ўтади. «Клооп»нинг таҳририятига шаҳардаги университетларнинг бирида таҳсил олган яна бир талаба мурожаат қилди. Унинг айтишича, айрим номзодларнинг ташвиқотчилари талабаларга сайловга қатнашиши учун «500 сомдан таклиф қилиб» шаҳарга рўйхат олишмоқда. Бунга далил қатори у таҳририятга унинг  WhatsApp мессенжерига келган аудио овозни жўнатди.

«Мана бу ҳаволага қарасангизлар “Бир Бол”да менинг акам турибди, Эрнис Кулназаров деган. Шуни сайлайсизлар. Пулингларни Кейин қўрқадиган ери йўқ, ишончли. Ишонмасанглар мен билан бирга бориб, регистрация қилиб, олиб келасизлар», — деб айтган ташвиқотчилардан бири.

Эрнис Кулназаров ҳозирда «Бир Бол» партиясидан Ўш шаҳар кенгашида депутат бўлиб ўтирибди. У 2018 йилнинг май ойида Ҳисоблаш палатанинг аудитори бўлиб кетган Алимжан Байгазаковнинг ўрнига келиб мандат олган. Бу хизматга қадар Кулназаров Ўшда таниқли тамадалардан бири бўлган.

Кулназаров билан боғланмоқчи бўлганимизда бизнинг қўнғироқларни қабул қилгани йўқ.

Бундан бир неча кун аввал Ўшда ўқиган бир неча талаба «Клооп»га мурожаат қилиб, «Онугуу-Прогресс» партиясидан шаҳар кенгашида депутат бўлиб ўтирган Абдисаит Каримбековнинг ташвиқотчилари овозларини сотиб олиш учун 1000 сомдан таклиф қилаётганини билдиришган. Аммо Каримбековдан ҳам бу бўйича изоҳ олишга ҳаракатимиздан натижа чиққани йўқ.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг маълумотига кўра жорий йилнинг 1-январидан 10-февралига қадар Ўш шаҳрига 30 минг нафарга яқин одам янгитдан рўйхатга турган.

Депутат Жанар Акаев эса 13-февралда парламентда сайловгача ярим йил қолганда янги рўйхатга турганларни овоз бериш ҳуқуқидан ажратиш керак деган таклиф билан чиқди. Депутатнинг фикри бўйича янги рўйхатга туришга одамларни сайлов учун мажбурлашмоқда.

Жорий йилнинг баҳор ойларида Қирғизистон бўйича 20 маҳаллий кенгашга сайлов ўтади. Ўш, Тўқмоқ, Балиқчи, Қоракўл ва Майлисувда эса сайлов 12-апрелга белгиланган.

Муаллиф: Диана Омурзакова