Бишкекнинг марказида қавати оз бинолар сурдирилиши мумкин

506

Бишкек шаҳар қурулиш бошқармасининг етакчиси Замира Кангелдиева шаҳарнинг аниқ режалаш лойиҳаси бўйича шаҳардаги эскилиги 80 фоиздан ортган уйлар сурдирилишини билдирди.

Унинг айтишича, агар аниқ режалаш лойиҳасига кўра кўп қаватли уйнинг қурулиши қаралиб, унинг ўрнига эса қавати оз бино турган бўлса, унда у сурдирилади.

«Келажакда, агар аниқ режалаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича борсак, бу [союз вақтида қурилган] уйлар сурдирилиши керак. Эски биноларни бузиш бўйича низом бор, мэрия комиссия тузяпти. Агар эскилиги 80% ортса, бино яроқсиз, уни сурдириш керак деган хулоса тайёрланади», — деб билдирди у.

Кангелдиева «24.kg» сайтига берган интервьюсида мулки сурдириладиган уйларнинг эгаларига «қиймати бирдек турар жой ёки компенсация» берилишини қўшимча қилди.

У Бишкекнинг аниқ режалаш лойиҳаси бетартиб қурулишдардан қутилиш ва шаҳарда дов-дарахтли яшил ҳудудларни сақлаб қолишга имкон тузишини айтди.

Аввалроқ бишкекликларнинг гуруҳи матбуот йиғинини ўтказиб, унда аниқ режалаштириш лойиҳасин бекор қилиб, янги уйларни  экспертизадан ўтказишни талаб қилишган. Улар шаҳарнинг аниқ режалаш лойиҳаси «шаҳарликларнинг мулкини тортиб олишга асос бўлиб беради» деб ҳисоблашган.

Шаҳарликларнинг ташаббусчи гуруҳининг вакили Айнура Жумашева «хрущевка» ва «сталинка» уйлари ҳам сурдирилиши мумкинлигини билдирган — бу асосан шаҳардаги уч, тўрт ва беш қаватли кўп қаватли уйлар. Бундай уйлар Бишкекнинг қоқ ўртасида ҳам бор.

Шаҳарнинг марказий қисмини аниқ режалаш лойиҳасини шаҳар кенгашининг депутатлари 2019 йилнинг декабри охирида қабул қилишган.