Спортчи Тологон Рахманберди ўғлини калтаклашда гумонланиб беш жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди

466
Тологон Рахманберди ўғли

Ўш ШИИБининг матбуот хизмати қоидасиз жанг спортчиси Тологон Рахманберди ўғлини Ўш шаҳрида калтаклашда гумонланиб беш киши 29-январда қўлга олинганини билдирди. Улар жиноий гуруҳнинг аъзолари қатори ИИВнинг махсус рўйхатида туришади.

Рахманберди ўғли мазкур факт  бўйича арза ёзишдан бош тортган, аммо шунга қарамай воқеа «Безорилик» моддаси билан судгача текширувга олинган. Гумондорлар 29-мартга қадар вақтинча ушлаб турилувчи жойга киргизилган.

Жабрланувчи 14-февраль куни кечки вақт президент Жээнбековга видеомурожаат қилган. Ўз мурожаатида Рахманберди ўғли уни Нурбек Раимбеков «беш-олти боласи билан калтаклаганини» билдирган.

Шунингдек Рахманберди ўғли ўтган йилнинг сентябрь ойида уни Ўш шаҳар спорт қўмитасининг етакчиси Қилич Саркарбаев оёғига отганини тасдиқлаган. Бунгача спортчи Саркарбаев билан ака-укадек бўлганини айтиб, тўпонча билан «оёғига ўзи отиб олганини» билдирган.

Ўш шаҳар милициясидан Рахманберди ўғлининг «ўзимни-ўзим отиб олдим» деган кўрсатмаси тергов ишларига тўсқинлик қилганини билдириб, ҳозида тергов давом этаётганини қўшимча қилди.