Президент Сооронбай Жээнбеков йил натижаси бўйича журналистларга матбуот анжуманини уюштирди.
«Клооп»нинг журналистларига анжуманда савол беришга имконият берилгани йўқ. Аммо уларнинг уч нафари ҳам бир неча соатга чўзилган президент билан бўлган учрашувда қўлларини тинмай кўтариб туришган.
Матбуот анжуманининг охирида «Клооп»дан борган Евгения Михайлиди бақириб савол бермоқчилигини айтган, аммо унга матбуот хизмати савол бериш имкониятини бермай қўйди. Савол ҳуқуқининг ўрнига Жээнбеков «бундай конференциялар яна кўп бўлади» деб айтди.
Матбуот анжуманидан кейин Жээнбеков бир оз муддатга журналистлар учун тайёрланган фуршетга келиб, у ерда ҳам «Клооп»нинг мухбири унга савол беришга харакат қилди. Аммо Жээнбеков унга «Саволларнинг ҳаммасига жавоб бердим» деб айтиб, кетиб қолди.
Президентга биз қуйидаги саволни бергимиз келган:
«Биз Райим Матраимов божхонада сиз президентликка келгунга қадар ишлаганини тушунамиз, аммо уни оиласининг Дубайдаги мулки бўйича маълумот шу йилдагина маълум бўлди.
Биз Матраимовларни оиласида Дубайда 12 млн доллардан ортиқ турган кўчмас мулки ва бизнеси бор эканлиги, унинг ичида бу унинг очиқ манбалардаги даромад декларациясига мос келмаслигини кўрсатган фактларни келтирдик. Яқиндагина Factcheck нашри Райимбек Матраимовнинг хотинида умумий қиймати 270 минг доллардан бир оз кўпроқ маблағни такшил қилган кийим-кечак ҳамда қўл соатлари бор эканини, улар ҳам унинг даромадига тўғри келмаслигини айтиб берди.
Мазкур вазиятларнинг бари бўйича текширув уюштириб, Қирғиз Республикасининг Жиноят-Жазо кодексининг ноқонуний бойиш ҳақида 323-моддасининг асосида судгача тергов уюштирса бўлади.
Бу бузиш бўйича МХДҚнинг ҳам терговга алоқаси бор, уни етакчисини, ҳурматли президент, сиз тайинлагансиз. Итернетдаги шунчалик рақамдаги очиқ маълумотларга қарамай, нима учун бугунги кунгача фарқли иш ҳамда Райим Матраимовнинг ноқонуний бойиган бўлиши мумкинлиги факти бўйича унга нисбатан судгача тергов йўқ бўлмоқда, бунга қандай фикрингиз бор?»
Бу маълумотни бўлишинг. Эҳтимол Сооронбай Жээнбеков ўқиб, бизга алоҳида жавоб бериб қолар.
Саволнинг мазмунини тушунмадингизми? У ҳолда бизнинг Азаттиқ ва OCCRP билан биргаликда қирғиз божхонасидаги коррупция ҳақида қилган суриштирувимизни ўқинг: