«Мен ўзим унга лавозим таклиф қилдим» Президент Бекназаровни Малайзияга элчи этиб тайинлади

524

Президент Сооронбай Жээнбеков собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаровни Қирғизистоннинг Малайзиядаги фавқулотда ва мухтор элчиси хизматига тайинлаш ҳақида фармонга қўл қўйди.

Бунга қадар бир кун аввал бўлиб ўтган йил натижалари бўйича матбуот анжуманида Жээнбеков мазкур хизматни Бекназаровга ўзи таклиф қилганини билдириб, у «яхши ишлаб беради» деб ишонтирган. 

«Менинг таклифим бўлди. Малайзияга бориб яхши ишлаб беради деб ишонаман. Қирғизистон тарихида халқ орасидан чиқиб, ўз фиркини халққа ёқса, ёқмаса ҳам айтиб юрган одамларни биламан. Масалан, мустақилликка эришилган дастлабки йилларда Топчубек Тургуналиев, Турсунбек Акун, Жипар Жекшеев бўлган. Мен уларни хурмат қиламан. 2000 йиллари уларнинг қаторига  Бекназаров қўшилди. У тарихий инсон. Уларнинг тақдири осон бўлмаган», — деб билдирган президент журналистнинг саволига жавоб берар экан.

Аввалроқ Бекназаровнинг номзодини парламент комитети ҳам мақуллаган. Собиқ бош прокурорнинг элчилик хизматига номзодлигидан норози бўлган ягона депутат  — бу Ирина Карамушкина бўлган, чунки Бекназаров депутатнинг «How old are you?» деган саволига жавоб бера олмай қолган. 

«Тил — аҳамиятли эмас, энг асосийси давлат тилини билиш керак. Масала ўз тилингни қанчалик яхши кўришингда бўлмоқда», — деб билдирди Бекназаров журналистларга.

Унинг айтишича, элчиликнинг ишида керак бўладиган 200 сўзни 3-5-синфларнинг ўқувчилари ҳам ёдлаб ололади. «Мен ҳам бир ой ичида Малайзия тилида икки юз сўзни ёдлай оламан», — деб таъкидлади у.

Президент Сооронбай Жээнбеков аввалроқ Бекназаровнинг тил билиш бўйича фикрига умуман тўғри келмаган нуқтаи назарини билдирган эди. 

Элчилар ва тил билиш

2019 йили мартда президент Жээнбеков қирғиз элчиларининг ишини танқид қилган. 

У қирғиз элчиликлариинг ходимлари ўзлари ишлаётган ўлканинг тилини билмаганларидан норози бўлган. Президент буни Туркия ҳамда Бельгияга қилган сафари вақтида сезган. 

«Мутахассисларни ишга олишда талаблар юқори бўлиши керак. Ҳисобчидан бошлаб, ҳайдовчигача, ҳаммаси таржимани [чет тилидан қирғизчага] билиши керак», — деган Жээнбеков.