Ўшда ФҲВ қошидаги агентлик етакчиси ўлдирилди. У бошидан отилган

516

Ўш ШИИБининг матбуот хизматидан билдирилишича, 25-декабрь куни кечки соат саккизларда тез ёрдам хизмати бўлимига 35 ёшдаги Сапар Бакиевнинг жасади етказилган. 

Шаҳар милициясидан марҳумнинг танасини текшириш вақтида бошининг орқа томонидан номаълум тўпонча билан ўқ отилгани аниқланганини хабар қилишди. Унинг уй-жойини текшириш вақтида омборхонасининг олдида қон излари ва ундан тўрт метр оралиқда номаълум ўқнинг гильзаси топилган. 

Ҳуқуқ тартибот органларидан маълум қилинишича, Бакиев ФҲВнинг қошидаги Сел ҳамда сув тошқинларидан мудофаа давлат агентлигини бошқариб турган. 

Бу  факт Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрида «Қотиллик» моддаси билан расмийлаштирилди. Ҳозирда экспертизалар тайинланиб, тергов амаллари ўтказилмоқда. 

Ўш ШИИБи марҳум оилали бўлганини ва унинг ортида икки ўғли қолганини хабар қилади.