Текебаев президентни «ҳукуматни узурпациялаш» ҳамда Конституция меъёрларини бузишда айблади

455

«Ата Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаев президент Сооронбай Жээнбековнинг 25-декабрда бўлиб ўтган якуний матбуот анжумани бўйича фикрини билдирди. 

У президент «ҳукумат  етакчисининг ваколатларини ўзлаштириб олди» деб билдирди.

«Президентнинг йилнинг натижаси бўйича матбуот йиғинини кўрдим. Бу президентнинг гапи эмас, премьер-министрнинг сўзи бўлди. Премьер-министр қилган ишларни мен қилдим деб айтиб берди. Эртага премьер-министр парламентга келиб шу гапларни қайтаради», — деди Текебаев.

Текебаев, шунингдек, Жээнбеков ўзидан аввалги Алмазбек Атамбаев каби Конституция меъёрларини бузаётганини қўшимча қилиб, буни «ҳукуматни узурпациялаш» деб атади.

Сиёсатчи Бош қомуснинг меъёрларини сақлашга қайтиш кераклигини ҳамда ўлкада ҳукуматнинг ҳар бир бутоғи унда ёзилган бурчларини бажариши кераклигини таъкидлади. 

Бундан ташқари, Текебаев божхонадаги коррупция можаросига боғлиқ фикрини ҳам айтди. Унинг айтишича, Қирғизистон ЕОИИга киргандан кейин божхонадаги ҳамда чегарадаги коррупция «бир қўлга ўтган».

«Нима учун Райимнинг масаласи бугун қўйилди? 2000, 2005, 2010 йиллари қўйилмаган. Чунки унда бари қилар эди. ЕОИИга киргандан кейин бу монополизация бўлди. Давлат раҳбари иштирок этмай, куч органлари қатнашмай буни қилиш мумкин бўлмай қолди. Бу бизнес трансмиллий характерга эга бўлди», — деб айтиб берди сиёсатчи. 

Президент Сооронбай Жээнбеков 25-декабрда ўз резиденциясида журналистларнинг иштирокида йиллик йирик матбуот анжуманини ўтказган. Унга 92 ОАВнинг ичидан деярлик 200 журналист қатнашган. Президентга 30га яқин савол берилиб, аммо «Клооп»га ўз саволини бериш имконияти берилмай қолган.