Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков 23-декабрда харбий ходим Равшан Мўминовнинг турмуш ўртоғи Мухайё Мўминовани қабул қилди. Мўминов жорий йилнинг чентябрида Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида юз берган жанжалда ҳалок бўлган.
Президент Мўминовага чуқур ҳамдардлик билдириб, турмуш ўртоғи ватан чегарасини ҳимоя қилиш вақтида ўз жонини бериб, қаҳрамонлик қилганини таъкидлади. Шунингдек Мўминов вафотидан кейин «Эрдик» медали билан мукофотланганини билдириб, нишонни унинг қўлига топширди.
Жээнбеков Мўминовнинг оиласига тегишли давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари тарафидан зарурий ёрдам кўрсатиб турилишини ваъда қилди. Бунгача ҳукумат тарафидан марҳумнинг оиласига турар жой сотиб олиш учун 2 млн сом ажратилган.