«Аёлларга мумкин эмас». Таъқиқ белгиси йўқолган, чойхона ва милиция унинг бор бўлганини инкор қилмоқда

578

Ижтимоий тармоқларда 20-декабрда «спиртлик ичимликларни ичишга, сигарет чекишга ва аёллар киришини тақиқловчи» белгининг сурати тарқаган. 

Суратнинг муаллифи табличкани вилоят ҳудудидаги чойхоналардан бирида суратга олганини твиттерда ёзган. Шунингдек у мазкур чойхонага уни киргизишдан бош тортишганини маълум қилган. Кейинчалик бу пост твиттердан ўчирилган. Бунинг сабабини у кўнгилсиз баҳслар бошланиб кетгани билан тушунтирган.

Чойхонага аёлларнинг киришини тақиқланиши ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида норозиликларга сабаб бўлди. Айримлари бу аёллар ҳуқуқларининг бузилиши деб сифатласа, айримлари ўлканинг  Конституциясига тўғри келмайди деган фикр қолдиришган. 

Қорасув тумани ва Ўш шаҳри чегарасида жойлашган чойхона 

«Клооп»нинг журналистлари аёлларнинг кириши тақиқланган табличка илинган чойхонанин топди. У вилоятнинг Қорасув туманидаги Қизил-Қишлоқ қишлоғида жойлашган «Пайзиллох» чойхонаси бўлиб чиқди. 

Ижтимоий тармоқларга тарқаб кетган суратда табличка эшикнинг деразасига ёпиштирилганини таҳмин қилиш мумкин. Шунингдек суратнинг яқинлаштириб қараганда деворда жигарранг нақшлар борлиги кўринади. Бундан ташқари ерга кафель қўйилгани ва иситиш тизимининг оқ турбаси кўринади. Келтирилган тўрт далилнинг бари «Пайзуллох» чойхонасидан топилди. Аммо журналистлар чойхонага борганда табличка йўқ бўлиб чиқди. Чойхона ходимларидан бири аввал табличка илиниб турганини, аммо кейинчалик ҳуқуқ тартибот органларининг талаби билан олиб ташланганини айтди. Аммо у табличкада «аёллар кириши тақиқланади» деган белги бор бўлганини инкор қилди. 

«ИИВдан келиб шундай табличкалар борми, текширяпмиз дейишди. Эшикдаги ичма, чекма деган эълонларни олиб қўйинлар деб илтимос қилишди. Ҳозир рейд ўтказиляпти, қонунга кўра бўлаверади, аммо олиб қўйинглар дейишди. Агар шундан табличкалар бўлганда биз ҳар бир хонага қўйишимиз керак эдида», — деб тушунтирди ходимларнинг бири. 

Лекин у журналистларнинг бошқа саволларига жавоб беришни истамади. Унинг ўрнига ўзини чойхона маъмури деб таништирган аёл аёлларга тақиқ қўйилади деган табличка илинганини инкор қилди. 

«Бу ерга аёллар кўп келади — айниқса 8 мартда, Янги йилда аёллари билан келишади. Оналарини, сингилларини олиб келишади. [...] "Бегона одамлар кириши тақиқланади" ва "Ичиш, чекиш тақиқланади" деган табличкаларгина бор. Аёллар кириши мумкин эмас деган нарса йўқ бизда», — деди «Пайзуллох» чойхонасининг маъмури. 

Аммо у чойхонага ИИВнинг ходимлари рейд билан келиб кетганини кўрмаганини айтди.  «Клооп»нинг журналистлари сурат ва чойхонадаги ўхшашликларни кўрсатганда эса, «шунчаки мос келиб қолган» деб қутилди. 

Бундай чойхона йўқ бўлиб чиқди, аммо… 

Ижтимоий тармоқлардаги норозиликлар сабаб Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси чойхонани топиш бўйича иш олиб боришаётганини билдиришган. Ўш ШИИБи эса шаҳарда «аёлларнинг кириши тақиқланган» чойхона йўқ деб ишонтирган. 

Кўп ўтмай милициядан текширув натижаси билан вилоят ҳудудида бундай чойхона топилмаганини хабар қилишган. Шунингдек маълумот ёлғон бўлганини, уни тарқатганлар жавобгарликка тортилишини қўшимча қилишган

Шунга қарамай Ўш вилоят ИИБи дастлабки расмий билдирувига қарама қарши келувчи маълумот берди. 

«Клооп»нинг журналистлари Ўш вилоят ИИБининг матбуот котиби Жениш Аширбаев Қорасув туманининг ҳудудида рейд ўтказилганини тасдиқлади. Айни вақтда у ИИВ ходимлари «Пайзуллох» чойхонасига келиб, табличкани олиб ташлашни илтимос қилишганини инкор қилди. 

«Бизнинг ходимлар ол деб айтмаган, улар бу [табличканинг] сурати ижтимоий тармоқларга тарқаганда ўзлари олиб қўйишган кўринади. [...] Ҳозирги вақтда бу ҳақда Ўш ШИИБининг ходимлари материалларни тўпламоқда. Кейинчадик вилоят ИИБга ўтказилади. Ҳозирча қайси чойхонада тортилгани ва унинг эгаси ким эканини аниқламоқдамиз. Би-икки кунда топилади, маълумот берамиз», — дейди Аширбаев. Аммо аввалроқ ҳуқуқ тартибот органларидан бундай чойхона вилоят ҳудудида йўқ бўлганини билдиришган.