Қўчқор-Отада маҳаллий бюджет ҳисобидан «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси амалга оширилди 

342

Жалолобод вилоятининг Нокен туманига қарашли Қўчқор-Ота шаҳрининг мэрияси «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини ишга киргизди. Лойиҳани «Хай-теч Эмир» компанияси амалга оширган. Қўчқор-Отанинг кўчаларида 16 йўл кесилишига 106 камера ўрнатилган. 

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев «бошқа ҳудудларга ҳам ўз кучлари билан лойиҳага қўшилаётганлари қувонарли» эканини билдирди. Қўчқор-Ота лойиҳани ўз ҳисобидан ишга киргизаётганда, ҳукумат лойиҳани Ўшда амалга ошириш устида ишламоқда эди. 

Ҳукумат билдиришича, Қўчқор-Отада «Хавфсиз шаҳар» ноябрдан бошлаб ишламоқда. Уни амалга ошириш тендери эса июль ойида эълон қилиниб, 7 694 430 сом таклиф қилинган. «Хай-теч Эмир» компанияси лойиҳани ишга ошириш учун 7 358 000 сом сўраб, енгиб олган.

Хавфсиз шаҳар 

Мамлакат бўйича «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичини ишга ошириш бўйича тендерни сентябрнинг ўртасида Хитойнинг «Shenzen Sunwin Intelligent Co.Ltd» компанияси енгиб олган. Бу  компания хизмат ҳақини 2,6 млрд долларга баҳолаган.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи ўлканинг барча ҳудудларини ўз ичига олади. Унинг ичида етти вилоят, вилоят ва туман аҳамиятидаги 15 шаҳар ҳам бор. Бундан бир ой аввал «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг доирасида Ўш шаҳрининг 35 чорраҳасига камера ўрнатила бошлаган. 

Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичини Россиянинг «Вега» компанияси амалга оширган. Лойиҳа 2019 йилнинг февраль ойида ишга киригизилиб, камералар Бишкек шаҳрига, Чуй вилоятига ва Бишкек  — Норин — Торуғарт йўлларига қўйилган.

                                                                               Муаллиф: Ажар Бакирова