Суд Матраимовларнинг даъвоси бўйича «Азаттык», «Клооп» ҳамда 24.kgнинг банк ҳисобларини ҳибсга олди

466

Бишкекнинг Свердлов туман суди божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, унинг акаси Искендер Матраимов, уларнинг турмуш ўртоқлари ҳамда ижтимоий фонди «Азаттык»қа, «Клооп»га ва 24.kgга даъво қўйиб судга берганини билдирди. 

Суднинг маълумоти бўйича, Райимбек Матраимовнинг шарафини ва обрўсини ҳимоя қилиш бўйича даъвонинг қиймати қуйидагича: 22 миллион сом «Азаттык»қа, 12,5 миллион сом «Клооп»га, 15 миллион сом 24.kg нашрига ҳамда 10 миллион сом «Азаттык»нинг журналисти Али Токтакуновга.

Судья Жилдиз Ибраимова уч нашрнинг банк ҳисобларини ҳибсга олиш тўғрисида хулоса чиқаргани маълум бўлган. 

Райимбек Матраимов — божхонадаги коррупция, контрабанда ҳамда Қирғизистондан чиқарилиб кетган 700 млн доллар ҳақида «Азаттык», «Клооп» ҳамда OCCRPнинг ҳамкорликдаги журналистик суриштирувининг фигурантларидан бири. 

Унинг акаси Искендер Матраимов Жогорку Кенешнинг депутати.

Бизни судга беришга асос бўлган журналистик суриштирувларни ўқиб кўринг: 

Ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар