Кун скриншоти: «Клооп»нинг банк ҳисобидаги ҳолат

542

Божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, ундан ташқари акаси ва уларнинг турмуш ўртоқлари «Азаттык», «Клооп» ва 24.kg нашрларини судга берди. Бишкекнинг Свердлов туман суди барча уч нашрнинг банк ҳисобларини қамоққа олиш бўйича дарҳол ажрим чиқарган. 

Энди «Клооп»нинг банк ҳисоби шундай бўлиб қолди: 

Минус 173388 доллар ва 36 цент — бу минус деярлик 12,1 млн сом.

Матраимов даъво аризасида «Клооп»дан 12,5 млн сом ундиришни талаб қилган. «Клооп»га даъво аризаси ҳақида маълум бўлган вақтдан бошлаб, ҳисоб қамоққа олингунга қадар икки соатдан ортиқ муаддат ўтгани йўқ. 

«Клооп» ҳисобни ҳибсга олиш бўйича ажримни Бишкек шаҳар судида шикоят қилади.