Чегарадаги коррупциядан шикоят қилган офицер Оқ уйнинг олдида президентга мурожаат қилди

439

Чегарадаги ноқонуний ишлар ҳақида айтиб чиққан подполковник Талгат Аланов 12-декабрда Оқ уйнинг олдида ҳукумат вакилларига видео орқали мурожаат қилиб, уни қабул қилишни илтимос қилди. Бунинг учун у Ўш шаҳридан атайлаб Бишкекка келган.

«Хурматли Сооронбай Шарипович, Мухаммедкалий Дуйшекеевич, Рискелди Чинибекович ҳамда бошқа депутатлар, илтимос мени қабул қилинглар. Мен давлат чегарасидаги коррупция ишларини, раҳбарлик тарафдан бўлаётган ноқонуний ишларни очиқ айтиб, сизларга маълумот бергани келдим», —  деб мурожаат қилган видеода Аланов.

Ўш вилояти бўйича чегара бошқармасининг чегара назорати, уюштирув бўлимининг катта офицери, подполковник Талгат Аланов 27-ноябрда матбуот анжумани ўтказган. Йиғинда у «Достук» назорат ўтказиш бекатидаги коррупцияга тўхталиб ўтган.

Кейинчалик чегар хизматидан идорада коррупция бўлиб-бўлмаганини Ҳарбий прокуратура текширишини ҳамда Алановнинг айтган сўзларига ҳуқуқий баҳо берилишини билдиришган.

Бир неча кундан кейин Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги «Достук» чегара пунктининг етакчиси Талант Айтпаевхизматидан вақтинча чеклаштирилган. Чегара хизматидан бу Алановнинг матбуот анжумани билан алоқаси йўқлигини айтишган. 

Кўп ўтмай офицер уни номаълум шахслар телефон орқали қўрқитишаётганини айтган. Шунингдек у ишида раҳбарлик тарафидан тақибга учраб, меҳнат таътилига чиқа олмаётганини маълум қилган.