Равшан Жээнбеков қўлга олинди

409

Муҳолифатдаги сиёсатчи ва собиқ депутат Равшан Жээнбеков 12-декабрь куни тунда қўлга олиниб, Бишкек ШИИБининг вақтинча сақлаш ерига киргизилган. 

Сиёсатчи қўлга олинганини «Клооп»нинг журналисти билан ватсап мессенжери орқали ёзишув вақтида тасдиқлади: соат 23:06да уни вақтинча сақлаш ерига олиб кетишаётганини ёзган. 

Жээнбековнинг қўлга олиниши жорий йилнинг август ойида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олиш билан боғлиқ. 

Шунингдек ҳукумат Атамбаевга коррупция бўйича айб қўйган эди, собиқ президент эса спецназнинг қўлига дарров таслим бўлишдан бош тортиб, икки кун давомида ўзининг уйида тарафдорлари билан бирга ҳимояланган эди. 

Ўша вақтдаги тўқнашув вақтида бир спецназчи халок бўлиб, яна олти нафари Атамбаевни уйининг ичида топилган — ҳукуматнинг айтишича, уларни Атамбаевнинг тарафдорлари гаровга олишган. 

Равшан Жээнбеков штурм ва тўқнашув вақтида Атамаев тарафдорларининг орасида, экс-президент уйининг олдида юрган. 

«Спутник»ни ШИИБнинг матбуот хизматига таяниб билдиришча, Жээнбеков «судгача тергов асносида» «Оммавий тартибсизлик уюштириш» ҳамда «Гаровга олиш» моддалари бўйича қўлга олинган. 

Бунга қадар Жээнбеков штурм юзасидан иш бўйича сўроққа беш марта чақирилган эди. У аввалроқ одамларнинг гаровга олинишига алоқаси йўқ эканини ва ўзини айбдор эмас деб ҳисоблашини билдирган.