«Азаттык»нинг журналистлари Саймаитининг ўлдирилишини ўрганиш бўйича йиғинга чақирилади

379

Божхонадаги коррупция бўйича журналистик суриштирувга тегишли бўлган «Азаттык» радиосининг журналистлари суриштирувнинг қаҳрамони — бизнесмен Айэркен Саймаитининг ўлдирилишини ўрганиш бўйича депутатлар комиссиясининг йиғинига чақирилишди. Бу ҳақда комиссиянинг раиси ва парламентнинг депутати Талант Мамитов билдирди.

«Тўлиқ таркиб тузилгандан кейин биз котибиятни қабул қилдик. Тегишли савол-талабларни жўнатиб маълумот олгандан кейин йиғинни бошлаймиз. Чунки депутатлар дастлабки маълумотга эга бўлиши керак. Шундан кейин барча тегишли тарафларни чақирамиз. Бунга “Азаттык”нинг суриштируви асосий сабаб бўлгани учун, “Азаттык”нинг ҳам журналистларини чақирамиз. 

Материал эълон қилиниши вақтида «Азаттык»нинг журналистларидан йиғинга қатнашиш-қатнашмаслиги ҳақида маълумот олиш имкони бўлмади. Таҳририят аввалроқ ҳозирда суриштирувчи журналистлар Прагада юришганини билдирган. 

Ноябрда «Клооп» OCCRP ва «Азаттык» билан биргаликда Қирғизистондан ноқонуний чиқариб кетилган 700 млн доллар ҳақида журналистик суриштирув чиқарган. Журналистларнинг маълумотчиси Саймаити 10-ноябрь куни Истамбул меҳмонхоналаридан биридаги кафеда отиб ўлдирилган. Туркия ОАВларининг маълумоти бўйича, у кафеда ўтирганда бир эркак киши юриб келиб, овоз пасайтиргичли тўпончадан ўқ отган. 

Саймаитининг ўлими юзасидан очилган иш бўйича тўрт киши қўлга олиниб, гумондорлар изини яшириб қочиб кетган машина билан қурол топилган. Саймаитининг ҳаёти 1000 долларга баҳоланган деб билдирилмоқда — қотилларга шунча пул тўлангани айтилган. 

Қирғизистонда Саймаитини нуфузли деб айтилган Матраимовлар клани билан алоқаси борлиги айтилади. Суриштирувчи журналистлар божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов мазкур коррупция схемасига алоқадор бўлиши мумкин деб ҳисоблашади.