Куч органларининг ходимларига ҳукумат қуриб берган уй хавфли аҳволдами? — Ўш шаҳри

459
Ўш шаҳридаги Исхак Раззаков кўчасидаги хизмат турар жойи. Сурат: "Турмуш" нашри

Ўш шаҳридаги Исхак Раззаков кўчасидаги 16 қаватли уйнинг ер участкасига сув тўлиб, турар жой чўкиб бораётгани ҳақида  «Турмуш» нашри бир ой аввал ёзиб чиққан. Унда турғунлар маҳаллий ҳукумат ва уйни қурган ширкат муаммога беэътиборлик қилаётганидан шикоят қилишган. 

Мазкур турар жой шаҳардаги энг баланд бино. 126 квартирдан иборат уйни ҳукумат куч органларининг ходимларига бепул қуриб берган. 

«Клооп»нинг журналистлари мазкур уйга бориб яшовчилардан интервью олишга харакат қилишди, аммо аксарияти муаммо ҳақида сўз очишдан бош тортишди. Фақатгина Нургиза Кулуева турғунларда уй чўкиб бораяпти деган хавотирлар бўлганини тасдиқлади. 

«Ҳақиқатдан уйнинг бир томонидан қараганимизда ёриқ кетгандек туюлган. Кейин брусчаткалар чўкиб кетибди. Олдидаги зинапояларнинг цементи тушиб кетган эди. Қўшнилар уй чўккани учун шундай бўлаяпти дейишган. Биз яроқ кетгани учун хавотирландик», — деди Кулуева.

Уй бошчиси Улан Исраилов яралган муаммонинг келиб чиқиш сабабларига тўхталиб ўтди: «Уй қурилгандан бери 7 йил ўтди. Брусчаткалар яхши тромбовка бўлмаганидан ўтириб қолган. Ёғингарчиликда кўлмак бўлиб, сувлар тўпланиб қолади. Кейин у сувлар ер тўлага оқиб тушиб, шунинг учун ер тўлани сув қоплар эди. Тушган сув қайта насос билан ташқарига тортиб турилган».

Ҳусусий турар жой қуриш, ер фойдаланиш ва турар жой масалалари бўйича департаментнинг етакчиси Таймурас Исакжанов «Клооп»га 16 қаватли уй мэриянинг ҳисобида турмаганини билдирди. 

«Бу уйга мэриянинг алоқаси бўлмагани учун, турғунларнинг муаммоси ҳақида жавоб бера олмайман. Уйни Ўш ва Жалолобод шаҳарларини қайта тиклаш бўйича давлат дирекцияси қурган. Кейин Давлат мулкини бошқариш фондига ўтказиб берган», — деб тушунтирди Исакжанов.

Давлат экотехинспекциянинг Ўш шаҳри бўйича бошчиси Риспек Юсуповнинг айтишича, мазкур кўп қаватли уйга идоранинг нозирлари бориб текширувдан ўтказишган. Унинг натижаси бўйича иморат хавфсиз деб топилган. 

«Уйнинг асосий қурулишида деффектлар кузатилмаган. Хавотирга ўрин йўқ. У уй жуда пишиқ қурилган, ҳозирча чўкмайди. Шунчаки зинапояларидан ёриқ кетган. Яшовчиар сув чиқаравериб брусчаткалар бир оз чўкиб қолган экан. Ер тўлани инспекторлар қараганда зинапоялар орқали сув кириб кафеллари кўчиб кетгани аниқланди», — деди Юсупов «Клооп»нинг мухбирига. 

Мазкур уйни қурган «Ал-Манар» МЧЖ чўкиб кетган брусчаткаларни ва ёрилган зиналарни таъмирлаб берганини қўшимча қилди. 

Ўш шаҳрида 2010 йилдаги июнь воқеасидан кейин Ўш ва Жалолобод шаҳарларини қайта тиклаш бўйича давлат дирекцияси тарафидан 24 кўп қаватли уй қурилган. Бунга халқаро ташкилотлар берган маблағдан 6 миллиардга яқин сом сарфланган. Аталган 1392 квартиранинг 629и июнь воқеасида жабрланганларга берилган. 326 квартира куч тузумларида ишлаганларга, 45 квартира кўр ва соқовлар жамиятига теккан.