Болаларни реабилитациялаш марказининг собиқ етакчиси Петрушевский Франциянинг инсон ҳуқуқлари бўйича мукофотига лойиқ кўрилди

410
Алексей Петрушевский мукофоти билан. Унинг чап томонида — Франциянинг адлия вазири Николь Беллубэ. Сурат: Франция элчилиги

Болаларни ва ёшларни реабилитациялаш марказининг собиқ директори Алексей Петрушевский Франциянинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий консультатив комиссиясининг (CNCDH) мукофотига эга бўлди. 

Петрушевскийга мукофотни 10-декабрда Франциянинг адлия вазири Николь Беллубэ топширди. Франциянинг Қирғизистондаги элчилигидан  билдирилишича, Петрушевский мазкур мукофотни «болаларни ҳимоя қилишни ёқлагани» учун олган. У 58 мамлакатдан берилган 164 талабноманинг орасидаги беш ғолибнинг бири бўлган. 

Петрушевский уй қамоғида эди, аммо мукофотни олиш учун унга Францияга бориб келишга рухсат беришган. 

«Яхши. Ғурур. Биз Қирғизистондан биринчиларданмиз. Мен биринчи навбатда Қирғизистондан биринчиларданмиз. Менга бориб келишга рухсат беришди. Қайта қайтиб келаман деб ваъда берганман, буни катта қувонч билан бажараман», — деди у.

Алексей Петрушевский ҳозирда Болаларни реабилитациялаш марказининг раҳбарлик хизматига қайта қўйилиши учун судлашмоқда. 

Петрушевскийнинг таъқибга олиниши 

Петрушевский узоқ вақт давомида Бишкекдаги қаровсиз болалар марказининг доимий етакчиси бўлиб келган. У қўл остидаги одамларни ҳимоя қиларкан баъзан ҳукумат ва ижтимоий тармоқнинг ходимлари билан мунозараларга учраган. 

Бишкек шаҳар кенгашидан Петрушевскийни шаҳар бюджетини самарали ишлатмагани учун танқид қилишган — у мамлакатнинг бошқа ҳудудларида рўйхатга олинган болаларга марказда яшашга рухсат берган. 

Март ойида унинг ҳамкасблари билан тарбияланувчиларининг қарши чиққанига қарамай, Бишкек мэрияси уни марказ директорлигидан ишончни йўқотгани учун ишдан олган. У ҳукуматнинг қарорига рози бўлмай, қасаба уюшмасига мурожаат қилган.  

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси июнь ойининг бошида Алексей Петрушевский Болаларни реабилитациялаш марказини бошқриб турганда «вазифасини суиистеъмол қилган»лик гумони билан қўлга олган. У уй қамоғига олинган, аммо бир неча ҳафта ўтгандан кейин бу қарорнинг устидан шикоят қилишиб, Петрушевский тергов қамоғига киргизилган. 

Омбудсмен Токон Мамитов оғир операциядан кейин Петрушевскийнинг соғлиқ вазияти сабабли уни уй қамоғига чиқаришни тавсия қилган. Қийноқларнинг олдини олиш бўйиса марказнинг раҳбари Нурдин Сулайманов Петрушевский тез тиббий ёрдамга мухтож эканини тасдиқлагандан кейин уни уй қамоғига чиқаришган.