Баткенда шахтадаги ис газидан заҳарланиб тўрт киши вафот этди

473

Баткен вилоятининг Сулукта шаҳридаги кўмир конларидан бирида тўрт киши ҳалок бўлди. Ушбу маълумотни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот котиби Элмира Шерипова тасдиқлади.

Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси вакили Чолпон Бердигулованинг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг иккиси ака-укалар. Ис газидан заҳарланганларнинг энг каттаси 43 ёшда, энг кичиги эса 23 ёшда бўлган. 

Шунингдек Бердикулова конни «Ормон» МЧЖиси ишлатаётганини маълум қилган. Мазкур компания кўмир қазиш учун лицензияни 2017-йилнинг февраль ойида олган.

Жорий йилнинг октябрь ойини ўзидаёқ Баткен вилоятидаги шахталарда 9 киши вафот этган.