Премьер-министр фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича орган тузишни топширди

411

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев 1-февралга қадар фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича орган тузишни топширди.

Ҳукуматнинг матбуот хизматидан «Клооп»га билдиришича, «Хавфсиз шаҳар»нинг видео кузатув ўтказувчи минглаган камералари Қирғизистон бўйича барча вилоятларжа ўрнатилади. Янги орган бу камералардан олинган фуқароларни маълуомтларининг йирик массивларии сақлашга ёрдам беради. 

Ҳукуматнинг маълумотига кўра, улар яқинда ишчи гуруҳ тузишга ва иш режасини ёзишга киришишади. Ҳозирда шаҳсий маълумотларни сақлаш учун Ахборот технологиялар давлат қўмитаси жавоб беради. 

«Хавфсиз шаҳар» камераларининг маълумотларини очиқлашди 

Декабрнинг бошида интернетда «Хавфсиз шаҳар»нинг камераларидан олинган суратлар тарқаб кетган. Суратларда сохта дейилган рақам турли бе автомобилга тақилгани қўринган. Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари суратларнинг бирига ДРХнинг етакчиси Алмаз Мамбетов тушиб қолганини таҳмин қила бошлашган. Лекин Мамбетов буни инкор қилиб, суратдаги одам унга ўхшаш эканини билдирган. 

Премьер-министр шахсий маълумотларнинг «Хавфсиз шаҳар» камераларидан чиқиб кетишига реакция қилган. У вице-премьер-министр Кубатбек Бороновга фуқароларнинг маълумотларини тарқатиш фактини текшириб, уларни фойдаланишдаги назоратни кучайтиришни топширган. 

Бундан ташқари, у Ахборот технологиялар давлат қўмитасига хизмат текшируви ўтказишни топширган.