Таълим вазирлиги Венгриядаги бепул ўқиш учун «шаффоф» танлов ўтказишни ваъда қилди. Тушунтирамиз

392

Венгрия мамлакат университетларида абепул таълим олишга 75 ўрин ажратиб берган. Бир неча йил аввал таълим вазирлигини грант ўқишига танлаб олиш танловида амалдорларнинг фарзандларига ортиқча имтиёз беришда айблашгани сабаб, бу йили идора очиқ танловни ёритиш учун журналистларни чақирган. 

«Ўтган йили танлаб олиш жараёнидаги можароларни ҳисобга олиб, янги вазирнинг раҳбарлиги остида бу йили конкурсни ўта очиқ, холис ва шаффоф ўтказиш режалаштирилмоқда», — деб билдиришди муассасадан.

Таълим вазирлиги танлов жараёнини дастлабки босқичларидан бошлаб финалгача ёритиш учун журналистларни чақирган. Идорадан «Клооп»га билдирилишича, конкурс танловини шаффоф ўтказиш — бу вазир Канибек Исаковнинг топшириғи. 

Венгриянинг ҳукумати талабаларни бепул билим, 9400 сомдан бошланган стипендия, ётоқхона ёки турар жойга кетувчи сумма билан таъминлаб беради. Танлов босқичига қатнашишга электрон талабномалар кейинги йилнинг 15-январигача қабул қилинади. Венгриялик тараф билим олишга номзодларни танлаб олиб, натижаларини ёзда эълон қилади. 

Венгрия грантлари атрофидаги можаро 

Венгрия ва Қирғизистон 2016 йили келишувга қўл қўйишган. Мазкур келишувга кўра Венгриянинг университетларида ҳар йили 25 қирғиз талабалари билим олиши керак. 

2017 йилнинг май ойида парламентнинг депутати Жанар Ақаев Венгрияда ўқиш учун грантларни амалдорларнинг, ҳукумат ва парламент вакилларининг фарзандлари олишганини айтиб чиққан. Ақаевнинг маълумоти бўйича, грантлик ўқишга юз абитуриент топширган, аммо тушунарсиз сабаблар боис уларнинг ҳужжатлари венгер тарафга етмай қолган. Лекин гранлик ўқишга таълим вазирлигининг статс-котиби Калисбек Шадихановнинг қизи, парламентарий Марадали Мадеминовнинг қизи ҳамда таълим вазирлигининг бўлим етакчиси Марат Усупбековнинг қизи ўтиб кетган. 

Ўшанда ведомство барча конкурслар очиқ ўтишини айтиб, агар рўйхатда депутатнинг фарзанди бор бўлса, демак у барча талабларга жавоб бергани учун ўтганини билдирган.