Парламент депутати Жанар Акаев Венгриядаги грант ўқишига депутатлар билан давлат ходимларининг болалари кетганини айтди. Маориф министрлиги танлов очиқ бўлганини билдирмоқда.
Депутат Жанар Акаев 18 майдаги парламент йиғинида унга Венгрияга грант асосида ўқиш учун ҳужжат топширган болаларнинг ота-оналарига мурожаатномалар келиб тушаётганини билдирди.
2016-йили Венгрия билан Қирғизистон бу ўлкада 25 қирғиз талабаси ўқийдиган шартномани имзолаган.
Депутатнинг сўзларига кўра, грант асосида ўқишга 100дан ортиқ киши илтимоснома берган, бироқ номаълум сабаблар туфайли уларнинг ҳужжатлари танлов комиссиясига жўнатилмай қолган.
«Бу ҳам етмагандай, заҳирада турган 25 боланинг ҳужжатлари ҳам жўнатилмаган. Қандайдир сирли йўл билан уларнинг ўрнига амалдорларнинг: ҳукумат, парламент вакилларининг, маориф министрлиги статс-котибининг, шунингдек министрликнинг бўлим раҳбарининг болалари кирган бошқа рўйхат юборилган», — деб билдирди Акаев.
@AzamatTynaev pic.twitter.com/SuiLoVQDlr
— Janar Akaev (@JanarAkaev) 18 мая 2017 г.
Акаев маориф министрлигининг сайтида Венгрияда ўқишга таклиф қилинган талабаларнинг рўйхати ҳам йўқ бўлган.
«Мен амалдорларнинг фарзандлари ўқимасин ёки хорижга чиқмасин демадим. Мен бундай танловлар очиқ олиб борилиши керак дедим», — деди Акаев.
Маориф министрлиги танловларнинг барчаси очиқ ўтказилишини билдирди. Унинг вакилларининг сўзларига кўра, рўйхатда депутатнинг боласи бор, у барча талабларга жавоб берганлиги учун ўтган.
«Имтихонни биз эмас, қабул қилувчи томон ўтказган. Биз фақат ҳужжатлар бўйича биринчи танловни ўтказамиз», — дейишди министрликдагилар.
Муаллиф: Метин Жумагулов