Иссиқкўл: Мотоциклда боласи билан кетаётган ветеринарни "Жигули" уриб кетиб ўлдирди

627

Иссиқкўл вилоятининг Туп районида «Жигули» ҳайдовчиси 13 ёшдаги боласи билан мотоцикл бошқариб кетаётган ветеринарни уриб кетди. Ветеринар касалхонада вафот этди, ўғлининг аҳволи оғир. Воқеа содир бўлган жойдан қочиб кетган «Жигули»нинг ҳайдовчиси қўлга олинди.

Йўл ҳалокати 16-майда тахминан 16:00да Курмонту қишлоғида бўлган. Сари-Булак қишлоғида яшаган ветеринар-шифокор 13 ёшдаги ўғли билан янги хизмат мотоциклда кетаётган бўлган. Уларнинг қаршисидан «Жигули» автомашинаси чиққан.

Кутилмаганда «Жигули» қарама-қарши йўналишга чиқиб, мотоцикл билан тўқнашган. Бола четга учиб кетиб, мотоцикл машина ғилдирклари остида қолган.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, автомашина мотоциклни яна 50 метрчача сураб борган. Шундан сўнг автомашина билан воқеа содир бўлган жойдан қочиб кетган.

Ветеринар ўғли билан бирга оғир аҳволда район касалхонасига етказилган. Отаси кейинчалик вилоят касалхонасига жўнатилиб, йўлда вафот этган. Бола оғир аҳволда касалхонада.

Туп райони милицияси шу куни кечда «Жигули»нинг ҳайдовчини қўлга олди. У вақтинча қамоқ изоляторига қамалди. Дастлабки маълумотлар бўйича йўл ҳалокати бўлган вақтда ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган экан.

Жиноий иш қўзғалиб, тергов давом этмоқда.

Хизмат мотоциклини ветеринарга ҳукумат берган. Шунингдек, мотоциклларни Ўш вилоятининг ветеринарлари ҳам олган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева