Питер метросидаги терактда айбланган қирғизистон фуқароси Аброр Азимов умрбод озодликдан маҳрум қилинди

432

Санкт-Петербургнинг Ғарбий ҳудудий ҳарбий суди питер метросидаги терактни уюштиришда гумонланган Аброр Азимовга нисбатан умрбод озодликдан ажратиш ҳукмини чиқарди. 

Бундан ташқари, Азимовга 800 минг рубль миқдорида жарима солинди. «Бумага» интернет газетасининг маълумоти бўйича, ишнинг қолган 10 фигурантига 19дан 28 йилгача озодликдан ажратиш ҳукмлари чиқди. 

Акрам Азимов 28 йилга, Муҳаммадюсуф ва Ибрагимжон Эрматовлар эса 28 ҳамда 27 йилга озодликдан ажратилиб, бундан ташқари улар портлашнинг асосий уюштирувчилари деб топилди. Содик Ортиқов 22 йилга кесилди. Мухаммадюсуф Мирзаалимов, Азамжон Махмудов, Дилмурод Муидинов ва Шохиста Каримова 20 йилга озодликдан ажратилди.  Сайфилла Хакимов ва Бахрам Эргашевга қарата ҳар бирига 19 йил озодликдан ажратиш ҳукми чиқди. 

Уларга 500 мингдан 800 минг рублгача жарималар белгиланди. 

Санк-Петербург шаҳрининг метросидаги теракт 2017 йилнинг апрелида бўлган. Унинг оқибатида 16 киши ҳалок бўлиб, 100дан ортиқ киши жабрланган. Халок бўлганларнинг орасида айблов худкуш деб ҳисобланган Акбаржон Жалилов ҳам бор.

Кейинчалик қирғизистоннинг фуқаролари ака-ука Аброр ва Акрам Азимовлар қўлга олинган. Улар Акбаржон Жалилов билан таниш бўлишган. 

Тергов версияси бўйича, Аброр «Катиба Таухид валь-Жихад» гуруҳининг таркибига кирган ва у терактнинг эҳтимолий ижрочиси Акбаржон Жалиловга 122 минг рубль ўтказиб, унга бомба тайёрлаш бўйича инструкциялар бериб турган. Терговчилар у мазкур гуруҳга яна уч айбланувчини тортган деб ҳисоблайди — Акрам Азимовнинг укасини, Шихоста Каримовни ҳамда Содик Ортиковни.

Аброр Азимов айбни тан олгани йўқ. У терговчиларнинг қийноқларидан шикоят қилган. Аброрнинг айтишича, у  терактнинг тайёрланиши бўйича ҳеч нарса билмаган. Жалилов билан таниш бўлмаган, унинг картасига эса пулни танишининг илтимоси бўйича ўтказиб турган. 

Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати унинг қўлга олиниши бўйича расмий турда 2017 йили 17 апрелда билдирган. аммо Азимов 3-апрелда қўлга олиниб, шундан кейин «маҳфий турмада» қийноққа олинганини айтган. 

Муаллиф: Адеим Убакеева